Аёл онасининг мурдасини ўн йил музлатгичда сақлаган

Аёл онасининг мурдасини ўн йил музлатгичда сақлаган

Японияда онасининг жасадини ўн йил давомида музлатгичда сақлаб келган аёл қўлга олинди-дея ёзмоқда "Xabar.uz".

Ҳибсга олинган Юми Ешино ўз хатти-ҳаракатини 10 йил олдин онасини ўлик ҳолда топгани ва ўз уйидан чиқиб кетмаслик учун онасининг жасадини асраб келгани билан изоҳлаган.

Полиция жасадга зарар етказилмаганини таъкидлаб ўтган. Маҳаллий ҳукумат ҳали ҳам ўлим сабабини аниқлашга қийналмоқда.

Мурдани уйни тозаловчи ишчи топган. Бундан аввалроқ Ешино тўловларни амалга оширмагани учун уйдан кўчирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларда бир аёл вафот этган эрининг жасадини 10 йил давомида музлатгичда сақлагани маълум қилинганди.