Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади қарийб 2 трлн. сўмга ошган

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади қарийб 2 трлн. сўмга ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 15,7 трлн. сўмни ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади    ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 трлн. сўмга ошган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.

Иқтисодиёт тармоқларида 5,5 млн. нафар аёллар ишламоқда.