Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексда (WPS Index) Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади. Жами индексда дунёнинг 170 та мамлакатидаги аёлларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар тўпланган.

Индекс натижаларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда аёлларнинг мактабда таълим олганлигининг ўртача давомийлиги 11,6 йилни ташкил этган. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 11,2 бўлганлиги қайд этилган.

WPS Index`га асосан, Ўзбекистонда аёлларнинг иш билан бандлилиги — 48,7 фоизни, мобил телефондан фойдаланиши — 76,5 фоизни ташкил этган (2017 йилда 76,8%).

Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистонда аёлларнинг молиявий инклюзияси 2017 йилга нисбатан 8,4 фоизга пасайиб, 36 фоизни ташкил этган. 2017 йилга нисбатан парламентдаги аёллар улуши 16,4 фоиздан 28,7 фоизгача ошган.

Дискриминацион нормалар 32 фоизни ташкил этади. Аёлларга нисбатан ҳуқуқий дискриминациянинг йўқлиги 2017 йилга нисбатан 9,6 баллга кўтарилиб, 70,6 баллни ташкил этди.

Аёлларнинг жамоат хавфсизлигини қабул этиш кўрсаткичи ҳам шу вақт ичида 90,3 фоиздан 85,7 фоизгача пасайган.

WPS Index`га кўра, аёлларнинг амалдаги жинсий шериги томонидан зўравонликка учраш кўрсаткичи 2021 йилда 7,3 фоизни ташкил қилган.