ИИВ “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади.
“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2061-моддасининг санкциясида белгиланган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорида оширилиши назарда тутилмоқда”, - дейилган ҳужжатда.
Ҳужжатда қайд этилишича, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, уларга тазйиқ ўтказаётган ёки зўравонлик содир этаёган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳимоя ордери берилишига қарамасдан тазйиқ ва зўровонликка учраган хотин-қизлар сонининг камайишига эришилмади.