Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим чоралар: давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди
7.12.2022 22:21,  
325

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали барча ҳудудлар раҳбарлари иштирок этяпти, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, администрация раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул мутасаддилар ишидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилган.

Мавсумга тайёргарлик ишларидаги қолоқликлар, юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралар тезкор қабул қилинмагани ва умуман сустлиги юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилди.

Штаблар ва бириктирилган раҳбарлар алоҳида эътиборни қуйидагиларга қаратади:

— электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга етказиб бериш;

— аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш;

— қўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар.

Бу масалалар бўйича кунлик назорат ўрнатиш учун Президент маслаҳатчилари ва Бош вазир ўринбосарлари ҳар бир вилоят ҳокимига бириктириладиган бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан