Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот пули берилади
19.06.2022 10:55,  
161

Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда ундирилган жаримадан мукофот пули бериш белгиланган. 

Хусусан:

йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ejarima портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи (15 минг сўм) миқдорида;

дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорида;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (2 млн 100 минг сўмгача) миқдорда;

харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида;

давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан