Айрим кафе-ресторанларга 20:00дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин

Айрим кафе-ресторанларга 20:00дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин

Ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов айтиб ўтди.

Яъни ходимлар тўлиқ эмланган ошхона, кафе, ресторанлар соат 20:00дан кейин ҳам маълум муддат фаолият олиб боришига рухсат берилиши мумкин.