Айрим метро бекатларида тўлов карталари ишламай қолди

Айрим метро бекатларида тўлов карталари ишламай қолди

Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида АТТО ва Humo тўлов карталари ишламаяпти. Натижада вестибюлларда навбат юзага келмоқда.

“Тошкент метрополитени” ДУКнинг маълум қилишича,“Метротелеком”да техник узилишлар кузатилаётгани туфайли тўлов карталари ишламай қолган.

“Баъзи бекатларда Wi-Fi орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо QR кодли тўлов тизимларидан барча бекатларда фойдаланиаҳ мумкин”, дейилади расмий изоҳда.

Метрополтен маъмурияти юзага келган вазият учун узр сўраган.