Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Reuters: Айрим муаммоларга қарамай Volkswagen йил охирини ижобий якунлаган
8.02.2023 11:51,  
5

Volkswagen AG'нинг 2022 йилдаги сотуви ва даромади етказиб бериш занжиридаги узилишларга қарамай прогнозларга мос келади, деб хабар бермоқда Reuters.

"Volkswagen AG'нинг 2022 йилдаги маржинал фойдаси оптимистик прогнозларга мос келади – 8,1 фоиз", — дейилади ҳисоботда.

Агентликнинг таъкидлашича, глобал вазият туфайли логистика билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, гуруҳнинг савдоси ҳам, фойдаси ҳам 2021 йилдаги қийматлардан ошиб кетган. Шундай қилиб, 2022 йилда Volkswagen ўз маҳсулотини 279 миллиард еврога, бир йил аввал эса 250,2 миллиард еврога сотган.

Гуруҳнинг ўтган йилдаги маржинал фойдаси 22,5 миллиард еврони ташкил қилди.

Шу билан бирга, етказиб бериш занжиридаги беқарорлик муаммоси сақланиб қолмоқда: компанияда сотилмаган товарлар ва материалларнинг сезиларли захиралари мавжуд. Октябрь ойида Volkswagen AG молиявий директори Арно Антлитз омборларда 150 минг тўлиқ йиғилмаган автомобиль борлигини айтди. Кейин концерн ўзини юзага келиши мумкин бўлган танқисликдан ҳимоя қилиш учун керакли материалларни тўплади.

Volkswagen AG немис автомобиль концерни бўлиб, 1500 дан ортиқ компания ва корхоналарни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан