Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади
7.03.2020 16:35,  
371

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилади:

104-модданинг (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) иккинчи қисмининг “к” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) қуйидаги мазмундаги “к” ва “л” бандлар билан алмаштирилади:

“к) бир гуруҳ шахслар томонидан;

л) совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса”;

105-модда (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) иккинчи қисмининг “л” банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) қуйидаги мазмундаги “л” ва “м” бандлар билан алмаштирилади:

“л) ўта хавфли рецидивист томонидан;

м) совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан