Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aйрим рўза тутаётган мусулмонларга биолог маслаҳати
18.04.2021 08:44,  
2493

Сўнгги кунларда саҳарликка кўп овқат ейиш шарт эмас, сув, бир неча хурмо, озгина мева, битта тухум етади каби постларга кўзим тушиб қолмоқда. Дўстлар, агар озиқ-овқат сотиб олишга имконингиз бўлса, саҳарлик вақтида тановул қилишга бошқа егуликларингиз бўлса, юқорида саналганлар билан кундузи оч қолишингиз аниқлиги маълум бўлса ўзингизни бунақа қийнашингиз ҳам дин томондан, ҳам биология томонидан тўғри эмас! Зотан, динимиз ҳар нарсанинг имкон қадар енгилини олишга тарғиб қилади. Ўзингизни ўзингиз қийнаб кўпроқ савоб оламан деб овора бўлманг. Aгар У эртанги Кунда раҳмат кўзи билан қарамас экан, минг йил тоат-ибодат қилсак-да берган неъматлари ичидан ақалли биттасининг ҳам ҳаққини адо қила олмаймиз. Мен бугун диний томони ҳақида эмас, биология томонига урғу бермоқчиман. Диний томони ҳақида соҳа мутахассислари шу кунларда кўп ва хўп гапиришмоқда.

Кўпчилик рўза кунлари кундузи ухлайман, уйда ўтираман, оффисда ишлайман, оғир меҳнат қилмайман, шу боис кўп нарса ейишим шарт эмас ёки баҳонада озиб оламан деяётган бўлса қуйидаги маълумот айнан ўшалар учун!

Одам организми ўзининг ҳар бир килограм массасига ҳар бир соатда 1 ккал энергия сарфлайди. Бу энергия сиз ишласангиз ҳам, жим ётсангиз ҳам фарқи йўқ, бир хилда сарфланади. Бу дегани дейлик сиз 70 кг сиз. Ҳар бир килога 1 ккал дан кетса бир соатда 70 ккал энергия сарфлайсиз, энди шуни 24 соатга кўпайтирамиз = 1680 ккал. Демак сиз ҳеч нарса иш қилмаган тақдирингизда ҳам организмингиз учун шунча энергия керак бўлади.

Бу энергия қаерга сарфланади? 

Сиз жим турганингиз билан организм ишлашда давом этаётган бўлади. Масалан, юрак тўхтовсиз уриб қонни қон томирлари бўйлаб ҳаракатлантиради, буйраклар қонни филтрлаб ундан иккиламчи сийдикни ажратиб чиқаради, ичаклар озуқани қайта ишлаб ҳазм қилади, ортиқча ахлат қисмини йўғон ичакка суриб чиқаради, жигар қонни филтрлаб зарарли моддалардан тозалаб беради, ўпка доимий равишда ташқи атмосфера ҳавосидан кислород олиб қонни кислород билан бойитади, қондаги карбонат ангидридни чиқариб юборади, қонда ҳужайралар ташқи муҳитдан кираётган зарарли жисмларни зарарсизлантиради, кўз кўради, кўрган нарсасини мияга узатади, тил кун бўйича жағ-жағига тегмай сайрайди (айниқса аёлларда), буларнинг барчасини мия тўхтовсиз назорат қилади. Ҳа буларнинг барчаси учун энергия сарфланади. 

Бундан ташқари энди сиз кундузи ҳеч бўлмаганда намоз ўқийсиз, туриб юрасиз. Буларнинг барча-барчаси энергия талаб қиладиган ишлар. Биз қандайдир ҳаракат қилишни иш деб тушунамиз. Лекин мускулларимиз ундай эмас. Бизнинг мускулларимиз икки хил иш бажаради: динамик ва статик. 

Динамик иш бу ўзингиз билган иш: юриш, қўлни ҳаракатлантириш, ўтириб туриш, қисқаси бир жойдан иккинчи жойга ҳаракатланиш билан боғлиқ иш. Статик иш эса организмни маълум ҳолатда ушлаб туриш, масалан, шунчаки тўғри тикка туриш, намозда қадада ўтириш, партада ўтириш ва ҳоказо. Буларнинг барчаси статик иш ва мускул бу учун ҳам ишлайди ва энергия сарфлайди. 

Худди мана шу боис ҳам, организм учун энг зарур минимал даражадаги энергияни қабул қилиш керак.

Рўзада ҳаракатсиз шунчаки очлик ҳисобига озаман деяётганларнинг ишида битта хатолик мавжуд. Очлик билан сиз мускул ҳисобига озишингиз мумкин холос, одатда сон, думба, қорин, кўкрак соҳасида йиғилган ёғлар шунчаки эримайди. Уларни турли машқлар билангина эритиш мумкин холос. Мана шуни ҳисобга олишни унутмасангиз яхши бўлар эди. 

Ҳа дарвоқе, мен бу пост билан саҳарликка бўкиб овқатланинг демоқчи эмасман. Мен ўзингизни қийнаб атайлаб оз овқатланманг, ўртача, меъёрида таомланинг демоқчиман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан