Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим хонадонларга устма-уст ёрдам бериляпти, айримлари эса эътибордан четда қоляпти – Элмира Боситхонова
2.04.2020 11:08,  
409

АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Унда аҳоли томонидан иммунитети нисбатан паст бўлган аҳоли тоифалари — кексалар ва нуронийлар, ногиронлар, якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг хонадонларига турли ҳомийлар, волонтёрлар томонидан хайрия маҳсулотлари киритиб берилаётгани карантин талабларига хилоф эмасми“ деган масала кўтарилди.

Маълум қилинишича, “уларни ўзимиз зарарлаб қўйиш эҳтимолимиз кафолатланганми? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймаймизми? Олиб борилаётган маҳсулотлар карантин талаблари даражасида етказиляптими?” деган мазмунда ташвишли мурожаатлар жуда кўп бўлмоқда.

“Кейинги 5 кунда вазирликка келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб кўрдик — 494 та шу мазмунда мурожаат бўлган.

Ҳақиқатда, оилаларни, одамларни, айниқса, хонадонимиз фаришталари — дуогўйларимизни асрашимиз керак.

Бундан ташқари, айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам 200 га яқин норозилик мурожаатлари бўлди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, энг муҳими — коронавирус хавфидан аҳолини максимал даражада ҳимоялаш учун карантин талабларини кучайтириш — энг тўғри йўл ҳисобланди“, деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилди.

Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

"Шунингдек, Тошкент шаҳрида “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган марказ ўз фаолиятини бошлади. Кеча марказга ҳомийлар томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макарон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланди.

Бугун Тошкент шаҳрининг 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Бунинг учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та “Дамас” автомашинаси ажратилди. Маҳалла раиси ҳамроҳлигида ушбу ёрдамлар оилаларга киритиб берилади. Маҳсулотлар ва хонадонга ташриф буюрувчилар карантин талабларига тўла мувофиқ кийинган, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан