Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд шаҳар ҳокимяти 8 та банк филиалини прокуратурага “ёзиб берди”
20.02.2020 15:43,  
1493

2020 йилнинг 19 феврал куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратурасига вилоятда фаолият юритаётган 8 та банк филиаллари ҳамда шаҳар Давлат солиқ инспекцияси устидан шикоятнома билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, шаҳардаги саноат корхоналарини кооперация порталига жойлаштириш бўйича тижорат банкларига ҳар битта ўзи хизмат кўрсатадиган корхоналари (мижозлари) кесимида сайтга жойлаштириш бўйича тақсимот берилган, шунга қарамасдан тижорат банклари ўз зиммасига юклатилган ишларга сусткашлик билан ёндошиб белгиланган муддатларда топшириқ ижросини таъминламасдан келган.

Топшириқ Самарқанд шаҳар ҳокимяти томонидан берилган.

Қайси банк филиаллари топшириқни бажармаган?

  • “Asia Alliance Bank” ҳудудий филиали;
  • АТБ “Asaka” Самарқанд вилоят ҳудудий филиали;
  • АТИБ “Ipak yo‘li” Умар минтақавий филиалии;
  • “Ipoteka bank” АТИБ Кўк сарой филиали;
  • “Ipoteka bank” АТИБ Самарқанд вилоят ҳудудий филиали;
  • “Uzsanoatqurilish bank” АТБ Самарқанд минтақавий филиали;
  • ТИФ “Milliy bank” Амалиёт бўлими;
  • “Hamkorbank” Самарқанд филиали.

Шаҳар ҳокимяти томонидан берилаётган топшириқларга масъулиятсизлик билан ёндошаётган юқорида келтириб ўтилган масъул раҳбар ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўришингизни сўраймиз”, — дейилади ҳокимят шикоятномасида.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг саккизинчи моддаси банкларнинг мустақиллигига бағишланади.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно”

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун 8 модда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан