Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистон хавфсиз туризмнинг янги тизимини йўлга қўймоқда
4.06.2020 10:00,  
69

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси ташаббуси ҳамда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) шафелигида ўтган “Тикланиш йўли” халқаро онлайн туризм конференциясида иштирок этди.

Абдуҳакимов конференцияда COVID-19 пандемияси сабаб янги воқелик ҳамда туризм ва дам олишни ташкиллаштириш жараёнларига бўлган талабларни  эътиборга  олиб, Ўзбекистонда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган) лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Туризм объектлари ва унга тегишли инфратузилмани, туристик хизматларни янги санитар-эпидемиологик хавфсизлик талаблари асосида сертификациялаш қуйидагилар учун мажбурий ҳисобланади:

  • барча давлат чегара пунктлари;
  • ҳаво, темир йўл ва автовокзаллар;
  • моддий маданий мерос, музейлар, театрлар ва бошқа маданий объектлар.

Бунда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “хавфсиз объектлар реестри”ни шакллантиради ва тўлдириб боради, туроператорлар шу асосда туристик маршрутларни ташкил қилишади. Таъкидлаш жозки, тадбиркорлик субъектлари (умумий овқатланиш, жойлаштириш воситалари, транспорт хизматлари ва б.) сертификацияси хоҳишга кўра амалга оширилади.

Туроператорлар, туристик объектлар ва тегишли инфратузилма персоналини ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ушбу лойиҳанинг муҳим қисми ҳисобланади. Бунда хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича санитар-гигиеник талабларга риоя қилиниш мониторинги учун жамоатчилик ташкилотлари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилинади.

Ўзбекистонда туризмнинг тикланиши уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда, 2020 йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг “яшил” ва “сариқ” тоифали карантин зоналарида ички туризм қайта тикланади.

Шу санадан эътиборан кўрсатилган зоналарда тегишли ташкилотлар – туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият, маданий мерос объектлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш бошлаши мумкин.

Ўзбекистонда 63 фоиз туроператорлар ва 81 фоиз жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, ҳостеллар) ўз фаолиятини тўхтатган, биринчи босқич ички туризм орқали уларнинг фаолиятини қайта тиклашга бағишланади. Шунингдек, халқаро туризмни тиклашга максимал тайёр бўлиш учун ушбу босқичда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» хавфсизлик тизими жорий қилинади.

Иккинчи босқич қўшни мамлакатлар ва МДҲ давлатлари билан ташкиллаштирилган ҳудудий туризмни қайта тиклашдан иборат бўлади.

Бунда туристик гуруҳларнинг бутун саёҳат давомида хавфсизлик, санитар-гигиеник талаблар ва ижтимоий масофа  чораларига риоя қилиш масалаларини ишлаб чиқиш жуда муҳим, оператив реакция билдирувчи қўшма гуруҳни тузиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, биз махсус «Silk Road Project» платформасини яратдик, унда нафақат Ипак йўли мамлакатлари туристик салоҳияти, балки истиқболли минтақавий турмаҳсулотлар ва маршрутлар ҳам тарғиб қилинади.

Учинчи босқичда Ўзбекистон секин-асталик билан ташқи туризмни тиклайди, бунда пандемия билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб,  фуқароларига мамлакатимизга кириш рухсат этиладиган узоқ хорижий давлатлар рўйхати тузилади.

Аксарият Европа ва Осиё мамлакатлари аста-секин коронавирус пандемияси инқирозидан чиқмоқда ва туристик бозорлар очилишига тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан