Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Азиз Абдуҳакимов "Туризм 365" телеканали очишни таклиф қилди
24.02.2020 19:31,  
116

“Эҳтимол, Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгандир, зеро ички туризм бугунги кунда талаб даражасида ўрганилмаган”, - деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон гидлари билан учрашувида.

Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда туризм соҳаси ривожланишида экскурсиячи гидларнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини таъкидлаб, уларнинг машаққатли меҳнати ва соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Шу ўринда Бош вазир ўринбосари қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги гидлар сонини ошириш кераклиги ҳақида сўзлади.

“Охирги йилларда юртбошимиз иродалари билан йўлга қўйилган очиқлик сиёсати натижасида туризм йўналишида ўтказилган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини берди. Биз энди туризмни янада янги поғонага кўтаришимиз лозим, зеро туризм энг аввало маҳаллий аҳоли учун янги иш жойлари демакдир. Бугунга келиб гидларнинг сони 1000дан ортиқ бўлса, биз қисқа вақт ичида уларнинг сонини 5000 нафарга етказишимиз керак”, - деди у.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси мулоқот самарали кечиши учун экскурсиячи гидларни ўйлантираётган масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммоларни тинглади.

“Гидлардан илтимосимиз – сайёҳ билан ҳаракатланаётиб қаердадир камчилик ё муаммо кўрдингизми, дарҳол ушбу платформа орқали бизга матн, фото ёки аудио шаклида йўлланг. Сир эмаски, ҳудудларда кафе ва ресторанлар, санитария-гигиена шохобчалари ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар талайгина. Бундан ташқари, туристик хизмат кўрсатувчиларнинг муомаласи кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Бундай  камчиликлардан тезкор хабардор қилсангиз, биз тегишли давлат идоралари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрамиз. Шу тариқа мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этамиз”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан