Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига Азиза Шаназарова қабул қилинди. Бу ҳақда «Oʻzbekoyim» канали хабар берди.

Колумбия университети Ivy League  тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар киради.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шаназарова "Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia" (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олган.