Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ва Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум шанба куни араб дунёсида биринчи "Барака" атом электр станциясини ишга тушириш тўғрисида эълон қилди.
نعلن اليوم عن نجاح دولة الإمارات في تشغيل أول مفاعل سلمي للطاقة النووية في العالم العربي، وذلك في محطات براكة للطاقة النووية بأبوظبي .. نجحت فرق العمل في تحميل حزم الوقود النووي واجراء اختبارات شاملة وإتمام عملية التشغيل بنجاح . أبارك لأخي محمد بن زايد هذا الانجاز .. pic.twitter.com/e8VHz4o6BY
— HH Sheikh Mohammed (@HHShkMohd) August 1, 2020
"Бугун биз Абу Дабида араб дунёсидаги илк тинч мақсадларда фойдаланиладиган Барака атом реакторини муваффақиятли фойдаланишга топширилишини эълон қиламиз. Мутахассислар ядро ёқилғисини юклаб, кенг қамровли синовларни ўтказиб, ишга тушириш ишларини муваффақиятли якунладилар", деб ёзди бош вазир ўз Твиттерида.
Унинг таъкидлашича, БАА "давлатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза ҳолда етказиб берадиган тўртта атом электр станцияси орқали таъминламоқчи.
Барака атом электр станцияси умумий қуввати 5,6 мегаватт бўлган тўртта энергоблокдан иборат бўлади".
Тўрт реакторли биринчи араб атом электр станцияси мамлакат ғарбидаги Абу Даби амирлигининг Ал-Ғарбия минтақасида, Форс кўрфази соҳилида, мамлакат пойтахтидан 250 км узоқликда жойлашган.
25 миллиард долларлик электр станциясининг қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2017 йилда электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлаши кутилган эди.