Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БАА, Баҳрайн, энди Судан: Хартум АҚШ расмийлари билан араб-исроил тинчлигини муҳокама қилди
24.09.2020 14:23,  
70

Судан ва Қўшма Штатлар Хартум араб-исроил тинчлигини қандай ривожлантириши мумкинлигини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда чоршанба куни расмийларга таяниб Ал-Жазира нашри хабар бермоқда.

Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган учрашувда Судан делегацияси ва Америка расмийлари тинчликни қандай қилиб минтақани барқарорлаштириши ва Исроил-Фаластин масаласида икки томонлама ечимни таъминлаши ҳақида музокаралар олиб борди.

Судан делегациясига Кенгаш раҳбари (ҳозирда Суданни айни Кенгаш бошқармоқда - sof.uz), генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон раҳбарлик қилди. У БААга якшанба куни келган. АҚШ билан муҳокама қилинган масалалар орасида Суданни "терроризмга ҳомийлик қилаётган мамлакатлар рўйхати" дан чиқариш масаласи ҳам бор.

Судан расмийлари араб-исроил тинчлиги келажаги тўғрисида "жиддий ва очиқ музокаралар" олиб борди, бу "минтақада барқарорлик ва Фаластин халқининг икки давлат қарорига кўра ўз давлатини барпо этиш ҳуқуқини сақлаб қолиш" га олиб келади, дейилади учрашувдан кейин чиқарилган Кенгаш баёнотида.

Томонлар, шунингдек, "Суданнинг ушбу тинчликка эришишдаги роли" ни муҳокама қилдилар, дейилади баёнотда, муфассал тавсилотларга тўхталмасдан.

АҚШнинг Форс кўрфазидаги йирик минтақавий ҳамкори БАА ҳамда Баҳрайн шу ойда Вашингтон воситачилигида Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган илк Кўрфаз мамлакати бўлдилар ва бу орқали араб мамлакатлари орасидаги чорак асрлик тақиқни буздилар.

Август ойида АҚШ давлат котиби Майк Помпео ташрифи чоғида Судан Исроил билан алоқаларни ўрнатиш масаласини кўтарган эди. Судан бош вазири Абдалла Хамдок унга ўша пайтда унга бундай ваколат йўқлигини айтган.

Ҳарбий ва тинч аҳолидан иборат кенгаш ўтган йили президент Омар ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Суданни бошқаради.

Бу унчалик кутилмаган қарор эмас. Исроил дипломатлари Уммон Султонлиги ва Суданни БААдан ўрнак олиб, Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатадиган мамлакатлар қаторига қўшган.

Судан - шарқий Африкада жойлашган нефтга бой араб мамлакати. Яқин Шарқда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб иттифоқини қўллаб-қувватлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан