Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БАА Исроил билан муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга келишиб олган биринчи кўрфаз мамлакати бўлди
13.08.2020 22:40,  
142

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Қўшма Штатлар билан бўлиб ўтган уч томонлама баёнотга биноан муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга келишиб олдилар. Битим шартларига кўра, томонлар Фаластин можаросига ечим излайдилар ва Исроил ҳозирча бутун Ғарбий Соҳил устидан суверенитетни эълон қилмайдилар.

"АҚШ Президенти Доналд Трамп, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Абу Дабининг валиаҳд шаҳзодаси ва БАА олий қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зайид бугун Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш тўғрисида келишиб олдилар", - дейилади Трамп томонидан Твиттерда эълон қилинган ҳужжатда.

 

"Томонлар Исроил-Фаластин можаросининг адолатли, кенг қамровли ва доимий ечимига эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирадилар", - дейилади баёнотда. Шу билан бирга, Исроил Ғарбий соҳилда ўз суверенитетини кенгайтириш қарорини вақтинча қолдириб туради.

"Исроил "Тинчлик кўриниши" ҳужжати бўйича даъво қилаётган ҳудудлар бўйича суверенитетни эълон қилишни тўхтатмоқда ва араб ҳамда мусулмон дунёсидаги бошқа давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратмоқда", - дейилади АҚШ, Исроил ва БАА раҳбарларининг қўшма баёнотида.

Ўлик денгизнинг шимоли-ғарбий соҳилидаги Ғарбий Соҳил қисми қисман тан олинган Фаластин давлатига тегишли. 2016 йил охирида БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу ҳудудда турар-жойларни тугатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди, аммо 2017 йилда Исроил яҳудий кўчманчилар учун кенг кўламли қурилишларга рухсат берди. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғарбий Соҳилнинг бу қисмига Исроил суверенитетини беришга ваъда берди. Яҳудий давлати расмийлари бу ҳақда 1 июл  куни эълон қилишни режалаштирган. Халқаро ҳамжамият, бир неча давлатлардан ташқари, буни илова сифатида қабул қилди ва Исроилнинг ҳаракатларини олдиндан қоралади. Аммо қарор Яқин Шарқда яна бир портлашдан қўрққан Вашингтоннинг позицияси туфайли қолдирилди.

 

1948 йилда Исроил Давлати эълон қилинганидан кейин ва Араб давлатлари билан қатор ҳарбий можаролар бошланганидан бери бу битим учинчи Араб-Исроил тинчлик битими саналади. Миср билан шартнома 1979 йилда, Иордания билан эса 1994 йилда имзоланган.

Келгуси ҳафталарда Исроил ва БАА делегациялари инвеститсия, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, телекоммуникация, энергетика, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳит ва иккала мамлакатда элчихоналарни очиш бўйича икки томонлама битимларни имзолашади.

Қўшма баёнотга кўра, БАА ва Исроил АҚШнинг "Яқин Шарқ учун стратегик режаси" ташаббусига қўшилади.

Ҳозирча БААнинг Исроилдаги элчихонаси айнан қаерда очилиши маълум эмас. Аксарият давлатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг элчхонаси мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан расман тан олинган пойтахти Тел-Авивда жойлашган. Бироқ АҚШ каби қатор мамлакатлар ўз элчихоналарини Исроил томонидан пойтахт дея таснифланаётган Қуддусга кўчирган.

БАА Давлат ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик битими имзоланмагунча, мамлакат элчихонаси Қуддусда жойлашишига умид қилмаслик кераклигини билдирди. Исроил-Фаластин тинчлик борасида бир тўхтамга келгач, БАА Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирса, бу "Тинчлик битими" фаластинликларга татирмикан?!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан