БАА Исроил билан визасиз режим ўрнатган илк араб мамлакати бўлди

БАА Исроил билан визасиз режим ўрнатган илк араб мамлакати бўлди

Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўз фуқаролари учун визаси кириш тўғрисида келишиб олди. Тегишли битим БАА раҳбариятининг юқори мартабали вакилларини ўз ичига олган делегациянинг Тел-Авивга ташрифи давомида имзоланди, деб хабар бермоқда Медуза нашри.

The Times of Israel газетасининг ёзишича, имзолаш маросимида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ва Бирлашган Араб Амирликларининг икки вазири қатнашган.

Аввалроқ, америкалик вазир Баҳрайн пойтахти Манамада Баҳрайн ва Исроил ўртасидаги дипломатик муносабатлар тўғрисида шартнома имзолаш маросида қатнашган эди.

Бирлашган Араб Амирликлари Исроил визасиз режим билан музокаралар олиб борган биринчи араб давлати бўлди.

БАА делегациясининг Исроилга ташрифи давомида бошқа битимлар ҳам имзоланди, жумладан инвестицияларни ҳимоя қилиш, йўловчилар ҳаво қатнови ва фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик, деб ёзади The Jerusalem Post.

Визасиз режимнинг кучга кириши учун уни иккала давлат, шу жумладан Исроил парламенти ҳам ратификация қилиши керак.

Ҳозирда Исроил тўртта араб давлатлари - Миср, Иордания, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича шартномалар имзолади. Қолган учта мамлакат билан визасиз режим масаласи муҳокама қилинмаяпти.