БАА клубида ўйнайдиган ўзбек футболчиси қишлоқдошлари учун катта хайрия қилмоқчи

БАА клубида ўйнайдиган ўзбек футболчиси қишлоқдошлари учун катта хайрия қилмоқчи

Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Шаржа“ клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.

championat.asia нашрининг ёзишича, Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва эртага уни муҳтож оилаларга тарқатишни бошлайди.

Саховатли ишга қўл урган ва ўзбек футболчилари ичида биринчилардан бўлиб ташаббускорлик қилган Отабек Шукуровга баракалла деймиз, тасанно!