Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БААда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун итлардан фойдаланилмоқда
9.07.2020 12:21,  
483

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ит полицияси итлардан коронавирус билан касалланган одамларни аниқлаш учун фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости вазирликнинг твиттердаги хабарига таяниб хабар бермоқда.

"Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун полиция итлардан фойдаланиш учун уларни ўқитишни муваффақиятли якунлади", - дейилади твитда.

ИИВнинг таъкидлашича, икки ҳафта давомида итларга коронавирус билан касалланган намуналар ҳидлатилган ва итлар тезда 92% аниқлик билан коронавирус юқтирганларни топа олишган. Бу эса улардан аҳоли гавжум жойларда фойдаланиш имконини беради.

Бундан ташқари, БАА Ички ишлар вазирлиги итлардан сил ва безгак каби бошқа хавфли касалликларга чалинган беморларни аниқлаш учун ҳам фойдаланишга қарор қилди.

Дубай расмийлари 7 июлдан бошлаб чет эллик сайёҳларга коронавирус учун ўтказилган таҳлилнинг салбий натижаси бор сертификат мавжуд бўлса, амирлик ҳудудига киришга рухсат беришди. Аввалроқ амирлик расмийлари ўз фуқаролари ва чет эл фуқароларининг чет элга чиқишларига рухсат берган эди.

БАА соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошлангандан бери 53 мингдан ортиқ касаллик ҳолатлари қайд этилган. 327 киши ҳаётдан кўз юмди, 42 282 киши тузалди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан