БААда осмонўпар бино ёниб кетди (видео)

БААда осмонўпар бино ёниб кетди (видео)

5 май, сешанба куни кечқурун Шаржа амирлиги (БАА)даги осмонўпар бинолардан бирида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ёнғин Ал-Наҳд мавзесидаги 48 қаватли Abbco Tower турар жой биносида келиб чиқди ва қисқа вақт давомида бутун обектни қамраб олди.

Бинода бўлган ҳамма одамлар, шунингдек, камида қўшни 5 та уйда яшовчилар ҳам зудлик билан эвакуация қилинди.

Ёнғинга қарши курашда бир нечта ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган. Ёнаётган бино ичида содир бўлаётган воқеалар тўғрисида ишончли маълумот олиш учун дронлар қатнашган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ёнғин хизмати ёнғинни назоратга олишга муваффақ бўлган. Маъмурлар, шунингдек, етти киши энгил тан жароҳати олгани ва касалхонага ётқизилганини хабар қилди.

Ёнғинни бино томони ёпиш учун ишлатилган алюмий композит панеллар келтириб чиқарган.