БААда янги олтин билан таъминланган криптовалюта яратилди

БААда янги олтин билан таъминланган криптовалюта яратилди

Golden M Groupнинг эълон қилишича, Coin M Яқин Шарқдаги илк бу турдаги валютадир.

Олтин билан таъминланган ва шаръий ҳалол криптовалюта 2019 йилнинг охирида БАА бозорига чиқарилади.

Бошланғич нархи 100 $дан бошланадиган бу валюта инвесторлар учун даромаднинг барча даражаларини қамраб оладиган ва очиқ маълумотлар билан таъминланган бўлади.

Golden M Groupнинг асосчиси ва бош директори Мустафо Мотиваланинг фикрича: «Coin Mнинг тақдим қилиниши, шак-шубҳасиз, глобал бозорга ўз таъсирини кўрсатади. У ишчи синф вакилларига пулларини олтин билан таъминланган ҳамда шаръий ҳалол бўлган пулга инвестиция киритиш имконини беради».

3589