Бундан буён Бирлашаган Араб Амирликларига кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилар бориш ва қайтиш авиачипталарига эга бўлишлари керак. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
Ушбу талаб 11 ноябрдан бошлаб кучга кирган.
Шу билан бирга Дубайга кириш учун саёҳатчилардан COVID-19'га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки PZR-тестларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Лекин Шаржага кириш учун карантин талабларига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.