Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БАА вазири: Украинадаги можаро туфайли жаҳон иқтисодиёти 2,8 триллион долларни бой бериши мумкин
14.02.2023 14:59,  
34

Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси ишлари вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергавий Дубайдаги Жаҳон ҳукумати саммитида Украина можаросидан жаҳон иқтисодиётидаги йўқотишлар 2,8 триллион долларни ташкил этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

"Афсуски, бугун биз Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг гувоҳи бўляпмиз, бунинг оқибатида дунё 2,8 триллион долларга яқин маблағни йўқотиш хавфи остида", - деди вазир.

Аввалроқ, Politico манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакети доирасида Дубайда жойлашган юк ташиш компаниясига чекловлар жорий этиши мумкинлигини, Европа Иттифоқи Россияга нефть санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам бераётганини гумон қилгани ҳақида хабар берган эди.

Газетанинг ёзишича, Европа ташкилоти компания чекловлар остида бўлган ва нефтни таший олмаган бир нечта Россия нефть танкерларини сотиб олган, деб ҳисоблайди. Компаниянинг номи ошкор этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан