Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бадавлат бўлишга ёрдам берадиган тавсиялар
4.08.2022 12:39,  
372
  1. Омадга ишонинг! Фикрлар моддийлашуви бор гап, “Мен бахтлиман, ҳеч кимдан кам жойим йўқ. Ҳеч бир нарсага муҳтож эмасман”, деб ўйлашни канда қилманг. Негаки, бир кун келиб, улар, албатта, ҳақиқатга айланади.

2. Эҳтиёжларингизни қондиришдан ортиб қолган пулни бирор-бир фойда келтирадиган жабҳага йўналтиринг. Масалан, бирор-бир кўчмас мулк сотиб олинг. Ундан тўғри ва унумли фойдаланиш натижасида қўшимча маблағ топишингиз, шубҳасиз.

3. Барча банкларда турли фоизли омонат кассалари мавжуд бўлиб, улардан ўзингизга маъқулини танлаб, оз миқдорда бўлса-да, пул қўйинг. Ойма-ой пулингиз миқдорининг кўпайиб бориши сизни қувонтиради.

4. Иқтисод қилиш ҳам бир санъат! Харид қилишингиз керакми, қўлингизда, албатта, фақатгина зарур маҳсулотлар рўйхати бўлсин. Кераксиз, уйнинг бир бурчагида чанг босиб ётадиган буюмларни сотиб олишдан тийилинг. Унга сарфланган маблағни бошқа бир фойдали томонга йўналтириш мумкин.

5. Ишингизни сидқидилдан бажаринг. Меҳнаткаш ходим ҳаммага керак. Бу хизмат пиллапояларидан кўтарилиш билан бирга ойлик маошингизнинг ошишига хизмат қилади. Кўнглингизга яқин бўлмаган ишда фаолият юритиб, катта маош олсангиз ҳам, бу пуллар сизни қувонтира олмаслиги мумкин.

6. Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўринг. Тўғри, бу қийин иш, лекин уни уддалай оласиз. Бунинг учун бироз билим ва бошқариш қобилияти зарур бўлади. Тажрибаси бор ва ишончли инсонлардан маслаҳат олиш зарар қилмайди.

7. Турли қинғир ва ноқонуний йўллар билан пул топишга қизиқа кўрманг! Бундай ишларнинг охири вой бўлади. Лотерея ўйинлари ҳам ҳар доим кутилган натижани беравермайди, шуни ҳам унутманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан