Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида Ўзбекистон терма жамоасининг +91 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳодир Жалолов Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаевга қарши рингга тушди.
Курашларга бой ўтган жангда Баҳодир Жалолов вакили ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон вакиллари Шаҳобиддин Зоиров ва Миразизбек Мирзахалилов финалда ғалаба қозониб, олтин медал билан тақдирлангандилар. Дилшодбек Рўзметовга эса кумуш медал насиб этди.