Баҳорда туғилган Британия Қироличаси 95 ёшга кирганини тантанали нишонлади

Баҳорда туғилган Британия Қироличаси 95 ёшга кирганини тантанали нишонлади

1926 йилнинг 21 апрелида туғилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II кеча, 12 июнь куни ўзининг 95 ёшини нишонлади. Коронавирус пандемияси сабабли, ўтган йилнинг ноябридан бери ўзини изоляция қилган монарх Виндзор қасрида кетма-кет иккинчи йил камтарона маросим ўтказмоқда — дея ёзмоқда 'Qalampir.uz'.

Елизавета II нинг таваллуд куни июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланади. Бу сафар қироличага 85 ёшли амакиваччаси, Кент князи Эдвард ҳамроҳлик қилди.

Тантанали тадбир июнь ойининг қуёшли кунида XI асрга тегишли қалъанинг ҳовлисида бўлиб ўтди. Маросимга ташриф буюрган монарх тадбирни кузатиш учун оқ айвон остидан ўз ўрнини эгаллади. Шотландия гвардиясининг биринчи батальони қироличага тазим қилди.

<p>The Queen and the Duke of Kent</p>

Тадбир Қироллик гвардияси дивизиясининг ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган “Худо қироличани асрасин” миллий мадҳияси куйлари остида ўтди. Бу йил оркестрга Шотландия гвардияси қўшилиб, ўзларининг анъанавий чолғулари — багпипесда мусиқа чалди.

The event at Windsor Castle replaces the ceremony normally staged in central London

Савол пайдо бўлиши мумкин, нега 21 апрелда туғилган Британия қироличаси 95 ёшни қарши олганини бугун, 12 июнь куни нишонлаяпти? Шу ўринда қайд этиш керакки, жорий йилнинг 9 апрелида Қироличанинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Филипп ҳаётдан кўз юмган эди. Бироқ Елизавета II нинг ёзда туғилган кун қилиши эрининг вафоти билан боғлиқ эмас.

The Guardsmen showed their precision marching skills while maintaining a social distance of just over two metres

Гап шундаки, Британия монархларида туғилган кунни йилда икки маротаба нишонлаш одати бор. Бу анъана Қирол Жорж II (1683-1760) давридан бошланган. 1748 йилнинг ноябрида туғилган Қирол Жорж II туғилган куни об-ҳаво яхши бўлганида, яъни ёзда нишонлашга қарор қилган. Ёмғирли баҳор фаслида туғилган Елизавета II ҳам ушбу анъанани сақлаб қолган.

 

Queen Elizabeth II during a ceremony at Windsor Castle in Berkshire to mark her official birthday.

The Red Arrows fly over Windsor Castle to mark the official birthday of Queen Elizabeth II. Picture date: Saturday June 12, 2021.

Members of the Household Cavalry make their way down the Long Walk after leaving Windsor Castle to mark the official birthday of Queen Elizabeth II.