Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Баҳриддин Чустий мегапалов тадбири ўз мевасини бера бошлаганини хабар қилди
11.09.2017 19:15,  
37

8 сентябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилган 8 тоннали ош дамлаш тадбирининг донғи кўплаб мамлакатларга таралди, ўнлаб сайёҳлар ўзбекча ошнинг мазаси ва таассуротларини ўз юртларига олиб кетишди. Дошқозоннинг остидаги чўғи ҳам, мегапалов атрофидаги гап-сўзлар ҳам ҳали совуб улгурмади. Бугун мазкур паловни тайёрлаганларнинг бири таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий Facebook саҳифасида Кореядаги ресторанларнинг бирида ўзбек паловига талаб бир неча баробар ошгани хабари етиб келганини ёзди:

“Бугун Кореядаги Лаззат ресторани раҳбари телефон қилиб, Гиннес ошидан кейин савдоимиз бир неча баробарга ошди, одамлар ўша Гиннесга кирган ошни ейиш учун “оқиб” келмоқда дедилар....

Шундай маълумотларни эшитиб сарфлаган вақт ва умримиз зое кетмаганига хурсанд бўлар экансан...”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан