Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бажарамиз», «есть» қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан – Президент
6.05.2020 10:19,  
1320

Аввал хабар қилганимиздек, кеча 5 май куни ўтказилган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Сирдарё воқеалари коррупция, масъулиятсизлик ва «ура-ура»чилик оқибатида юзага келгани ҳақида гапирди.

«Йил оғир келди. Коронавирус ҳаммамизни қандай яшашга ўргатди. Сўнгги ҳафталарда Бухоро ва Сирдарёдаги синовли воқеалар эса бизга битта нарсани ўргатиши керак: ҳар бир қиладиган ишимизда огоҳ бўлиб, берилган топшириқларни етти марта ўлчаб, бир марта кесишимиз лозим. Ҳамма ерда сифат, сифат ва яна бир марта сифат бўлсин!

Бухоронинг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган боғчаларнинг ярми қолган. Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги сифатимиз. 

Ўзим бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик, тендерларни «ура-ура» қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари, «бажарамиз», «есть» қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан...

Энди бундай ишлаш бўлмайди. Аллоҳ таоло бу сафар ҳам айтяпти: «Эй, бандам, кўзингни оч! Халққа ҳалол меҳнат қилиш керак, деяпти. Ҳалол!», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан