Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,9 % га ошган.
Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари нархлари 2022 йил давомида ўртача 12 % га қимматлашгани кузатилган.
2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан:
Тирик балиқ нархлари - ўртача 0,4 % га ошган.
Музлатилган балиқ нархлари - ўртача 0,7 % га ошган.
Қуритилган, дудланган балиқ нархлари - ўртача 1,6 % га ошган.