Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Хитой, Вьетнам, Туркия, Россия, Германия, Венгрия тажрибалари асосида 1,1 триллион сўмлик 289 та лойиҳа жорий этилди
30.01.2023 12:24,  
9

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов уюшма фаолиятининг 2022 йилдаги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди:

Ўтган 2022 йил давомида соҳани ривожлантириш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар ишга туширилди. Хитой, Ветьнам, Туркия, Россия, Германия, Венгрия каби давлатлар тажрибалари асосида республика миқёсида жами қиймати 1.1 триллион сўм бўлган 289 та лойиҳалар жорий этилди. 3 250 та янги иш ўринлари яратилди.

Соҳа ривожини комплекс равишда амалга ошириш мақсадида барча йўналишларда сезиларли ишлар амалга оширилди. Соҳага замонавий интенсив кичик ҳавзалар, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас мосламаларида балиқ етиштириш технологияларини жорий этиш орқали интенсивлаштириш ишлари жадал равишда олиб борилди.

Хусусан, балиқ личинка ва чавоқларини етиштиришни кўпайтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Супер балиқлар”, Навоий вилоятидаги “Голдин лайк фиш”, Тошкент вилоятидаги “ТСТ фиш кластер” масъулияти чекланган жамиятлари каби хўжаликларда бир нечта янги лойиҳалар ишга туширилди.

Мавжуд сув ҳавзаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида соҳани интенсивлаштиришда Хатирчи туманида “Youkang Fish Breed”, Янгийўл туманида “Фиш ҳаус”, Поп туманида “Наманган балиқ” ҳамда “Булоқли маринка балиқлари”,  Олтиариқ туманидаги “Фарғонабалиқ саноат агро”, Шароф Рашидов туманидаги "Голд фиш агро экспорт", “Нодирхон фиш фарм” каби бир қатор балиқчилик хўжаликларида интенсивлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, етиштирилаётган қимматбаҳо совуқ сув балиқлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида, қуввати 100 тонна бўлган "Милафшона", қуввати 200 тонна бўлган "Қандил парвози файз", қуввати 400 тонна бўлган “Шарқ балиғи” ҳамда “Учқўрғон форель” балиқчилик хўжаликлари томонидан янги қувватлар ишга туширилди. Мазкур йўналишдаги ишлар Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида жадаллик билан ривожлантирилиб борилмоқда.

Балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида, қуввати 4,4 минг тонна бўлган 7 та балиқни қайта ишлаш ҳамда қуввати 63,5 минг тонна бўлган 5 та омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Шу билан бирга, аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари ҳам ҳудудлардаги ҳокимиятлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ташкил этилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида республика бўйича 2 минг 600 та хонадонларда интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари йўлга қўйилди.

Бугунги кунда Улуғнор, Андижон, Хатирчи, Кармана, Қизилтепа, Учқўрғон, Бўстонлиқ, Ўртачирчиқ, Янгийўл, Хива ҳамда Қўшкўпир туманлари соҳада энг ривожланган ҳудудлар сирасига киради.

Жорий йилда ҳам аҳолимиз дастурхонига арзон ва сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида янги лойиҳаларни ишга тушириш давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан