Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 127,2 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,4 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
Эквадор – 125,9 минг тонна
Қозоғистон – 426 тонна
Туркманистон – 324 тонна
Туркия – 197 тонна
Ҳиндистон – 144 тонна
Қирғиз Р. – 99 тонна
Хитой – 19 тонна