Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бангладешда 382 нафар Рохинжа қочқинлари қутқариб қолинди
16.04.2020 22:20,  
299

Бангладеш қирғоқ мухофазаси 382 нафар Рохинжаларни қутқариб қолди. Улар коронавирус пандемияси фонида Малайзияга етиб олиш учун икки ойдан бери денгизда бўлган, деб ёзмоқда РИА Новости.

Кемадаги қочқинларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Бангладеш ҳукумати расмийси омон қолганларнинг ҳаммаси Мянмага юборилишини эслатиб ўтди.

Рохинжалар Мянманинг Ракхайн штатида яшовчи этник бенгаллардир. Гарчи Ракхайнда 100 йиллардан бери яшаб келаётган бўлсада, уларнинг аксарияти Мянма фуқаролиги мавжуд эмас.

2012 йилдаги Ракхайннинг туб аҳолиси «арканслар» билан бўлган этник можародан кейин Бангладешга рохинжа қочқинлари пайдо бўлган.

2015 йилда 25 мингдан ортиқ Рохингя контрабандачилар ёрдамида денгиз орқали Таиланд, Малайзия ва Индонезияга боришга ҳаракат қилган, шундан сўнг ушбу уч мамлакат расмийлари ушбу гуруҳларнинг фаолиятини чеклаш бўйича операция ўтказган.

2017 йилда Мянма қуролли кучлари Ракхайн штатида рохинжалар геноцидини уюштирган эди. Ўшанда 700 минг рохинжа Бангладеш чегарасини кесиб ўтган эди. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам чодирлар остида қочқин сифатида яшаб келяпти. Мянманинг бу ҳаракати жаҳон ҳамжамияти томонидан қораланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан