Бангладешда эркак овқатдан топилган соч туфайли ўз хотини сочини қириб ташлади

Бангладешда эркак овқатдан топилган соч туфайли ўз хотини сочини қириб ташлади

Бангладеш полицияси хотини сочини қириб ташлаган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда globalpunjtv нашри хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, қишлоқ аҳолиси аёлга нисбатан зўравонлик ҳақида шикоят билан полицияга мурожаат қилган.

Полиция бошлиғи Шариар Хан сўзларига кўра, эр турмуш ўртоғи тайёрлаб берган нонуштада сочни топади.

“Унинг жаҳли чиқди, кейин пискани олиб, мажбуран хотини сочини қириб ташлади”, - дейди полициячи.

Эркакка оғир шикаст етказилик юзасидан айблов эълон қилинди ва у 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

218