Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банк хизматлари: ютуқ ва муаммолар
5.07.2022 14:55,  
92

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари банк хизматларини  таҳлил қилиб, мавжуд муаммолар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Молиявий хизматларда банк хизматларининг улуши 90% дан юқори бўлиб, қолган қисмини суғурта, кредит, лизинг, микрокредит, микролизинг, фонд бозори, қимматли қоғозлар бўйича хизматлар ва бошқа турдаги молиявий хизматлар ташкил этади.  

Ҳозирги кунда 33 та банк, жумладан давлат улуши мавжуд бўлган 12 та банк истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Иқтисодиётга ажратилган кредитларнинг 85 % и давлат улуши мавжуд бўлган банкларнинг ҳиссасига тўғри келади. Охирги 5 йил мобайнида банк соҳаси сезиларли даражада кенгайди ва ривожланди. Тижорат банклари томонидан мижозларга хизмат кўрсатувчи банк филиаллари сони 876 тага, мини-банклар сони эса 4177 тага етди.

Банк соҳасида қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилди:

- Молия вазирлиги таркибида Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди;

-“Марказий банк тўғрисида”ги ва “Банклар ва банклар фаолияти тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилди;

- замонавий технологияларни кенг жорий қилиш билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар инфратузилмаси ривожлантирилди;

- узлуксиз тўлов тизимлари кенгайтирилиб, терминаллар HUMO ва UZCARD карталаридан ўзаро қабул қилиш учун такомиллаштирилди;

- масофавий банк хизматларини кўрсатиш кенгайтирилди (масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони охирги 5 йилда қарийб 4,5 баробар кўпайиб, 4,4 млн. дан 20,2 млн. га етди);

- Рақамли банклар фаолият юрита бошлади (ТБC, Анор банк, Апелсин банк).

Таҳлил давомида эришилган натижалар билан бир қаторда айрим муаммо ва камчиликлар ҳам борлиги аниқланди.

Булар қуйидагилар:

- банк соҳасида давлат улушининг юқорилиги (банк активларининг 80% давлат улуши мавжуд банкларга тегишли);

-  инфратузилмаларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли тўлов карталаридан фойдаланиш имкониятларининг чекланганлиги ва банкоматлар сонининг Шарқий Европа ва

Марказий Осиё давлатларидаги ўртача кўрсаткичдан пастлиги (ҳар 100 000 кишига 48 та банкомат);

-  кредитлашлашда жисмоний шахсларни қамраб олиш даражасининг пастлиги (кредитларнинг фақат 19 % и жисмоний шахсларнинг улушига тўғри келади, дунё мамлакатларида эса  ўртача 40 %).

Муаммо ва камчиликлар мавжуд экан, демак уларни ҳал этиш галдаги муҳим вазифалардан биридир. ПМТИ мутахассислари соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун таклифларни ишлаб чиқди. Булар:

- Рақамли банк ва fintech компаниялари киришига янада кўпроқ имконият яратиш;

- Банкларда хизмат кўрсатиш шоҳобчаларини кенгайтириш ва банк хизматлари кўрсатишнинг муқобил усулларини жорий этиш билан истеъмолчиларга қулайлик яратиш.

-  Банк хизмати транзакция вақти ва нархини камайтириш ҳамда мижозлар учун фирибгарлик хавфини камайтириш.

Хулоса қилиб айтганда, рақамли банк ва fintech компаниялари сонини ошириш, онлайн банкинг хизматларини такомиллаштириш йўллари билан молиявий хизматлар соҳасини янада ривожлантиришга эришиш мумкин. Натижада қўшимча иш ўринларини яратиш, бандликни ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожналтириш билан бирга камбағалликни қисқартириш имконияти яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан