Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банклар мижозларини санкциялар остидаги Россия банклари тўғрисида огоҳлантира бошлади
15.04.2022 23:28,  
461

Ўзбекистон ҳукумати тижорат банкларига ўз мижозларини хорижий ҳамкорлар билан ишлашда санкцияларга тушган Россия банклари тўғрисида хабардор қилиш вазифасини юклади.

Бундай топшириқ 28 март куни бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича» ҳукумат комиссияси йиғилишида Марказий банк ва тижорат банкларига берилди.

Хусусан, ҳукумат топшириғига биноан, Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишдан олдин маҳаллий корхоналар билан «мижозбай» ишлаган ҳолда хорижий ҳамкорларнинг тижорат банклари санкцияларга тушган ёки тушмаганлигини аниқлаш ҳамда корхоналарни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиши лозим.

14 апрель куни «Ипак Йўли» банки қуйидаги рўйхатда келтирилган Россия банклари ва уларнинг хорижий филиаллари билан, уларга нисбатан қўлланилган санкциялар ва чекловлар сабаб, Россия рублидан ташқари барча турдаги валюталарда халқаро тўловлар тўхтатилганини маълум қилди:

  • Сбербанк;
  • Новиком банк;
  • Промсвязьбанк;
  • Веб банк;
  • Тинькофф банк;
  • Россия банки;
  • Откритие Банк;
  • ВТБ Банк;
  • Альфа банк;
  • Москва кредит банки;
  • Қора денгиз тараққиёт ва тикланиш банки;
  • Беларус тараққиёт ва тикланиш банки;
  • Белинвестбанк;
  • ГЭНБАНК;
  • Саноат жамғарма банки;
  • ОАЖ РОСЭКСИМБАНК;
  • Москва банки;
  • Саровбизнесбанк;
  • Росгосстрах банки;
  • Ветнам-Россия қўшма банки;
  • Ғарбий Сибир тижорат банки.

«Биз барча мижозларимизни пул маблағларининг исталмаган тарзда блокланишига йўл қўймаслик учун хорижий ҳамкорлари билан халқаро ҳисоб-китоб амалиётларини бошқа банкларга ўтказишларини қатъиян тавсия қиламиз», — дейилади банк хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан