Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банкоматдан пул ечиб олишда эҳтиёт бўлинг
22.12.2022 16:13,  
93

Банкоматдан нақд пул ечиб олаётган фуқаронинг банк карта рақамларини яширинча кўриб олган шахс ундаги маблағни ўзлаштирган.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, И.С., ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 1,3 миллион сўм пулни номаълум тарзда ечиб олганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи 1989 й.т., У.Э. эканлиги аниқланган. 

У.Э. пулларни нақдлаштириш учун банкоматга келган фуқаро И.С.нинг банка карта рақамларини яширинча кўриб олиб, банк картаси маълумотларини онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар (1хВет) ҳисоб рақамига киритган. Ўз телефон қурилмаси носоз ҳолда эканлигини билдириб, қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида фуқаронинг мобиль қурилмасига келган смс-хабарномани қўлга киритгач эса пластик картадаги пулларни ўзлаштирган.  

ИИВ Киберхавфсизлик марказидан хабар беришларича, У.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан