Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни “Халқ банки”нинг собиқ ходимлари “туя” қилган
16.08.2022 12:49,  
152

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз