Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама оиласининг даромади ҳисобланди
16.04.2016 08:01,  
6

Аниқланишича, Барак ва Мишел Обамаларнинг 2015 йилги даромади 436 065 долларни ташкил этган. Жума куни Оқ Уй ушбу хабарни тарқатди. Президент оиласи 81 472 доллар даромад солиғи тўлаган. Даромад солиғи ставкаси 18,7 фоизни ташкил қилади.

Бундан ташқари, президент ва биринчи хоним 64 066 доллар маблағни турли хайрия ташкилотларига эҳсон қилган. Энг кўп миқдордаги эҳсонни Fisher House Foundation жамғармаси олган – 9 066 доллар.

Обамалар Иллинойс штатига 16 017 доллар солиқ тўлаган.

Вице-президент Жозеф Байденнинг ялпи даромади эса 393 233 долларни ташкил этган. Байденлар оиласи 91 500 доллардан кўпроқ маблағни солиққа тўлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан