Барбадос республикага айланди. Энди қиролича Елизавета II мамлакатнинг расмий раҳбари ҳисобланмайди

Барбадос республикага айланди. Энди қиролича Елизавета II мамлакатнинг расмий раҳбари ҳисобланмайди

Кариб ҳавзасидаги Барбадос орол-давлати 30 ноябрдан расман республикага айланди. Шунингдек, октябрь ойида президент этиб сайланган Сандра Масон лавозимига киришди, Буюк Британия қироличаси Елизавета II эндиликда Кариб давлатининг раҳбари ҳисобланмайди. Тантанали маросим трансляцияси Барбадос ҳукуматининг сайти орқали узатилган, деб хабар беради «РИА Новости».

Маросимга Британия тахтининг меросхўри шаҳзода Чарльз ташриф буюрган. Барбадос пойтахти Брижтаундаги Миллий қаҳрамонлар майдонида қироличанинг штандарти туширилган.

«Барбадосга қонунга мувофиқ содиқ бўлишга қасамёд қиламан… мен Барбадосга президент сифатида ҳалол хизмат қиламан. Худо менга ёрдам берсин», — дейди Масон ўзининг инаугурация нутқида. Давлат раҳбари лавозимига расман киришилганидан сўнг, Брижтаун марказида ҳарбий парад бўлиб ўтган, у барча маҳаллий телевидение каналларида трансляция қилинган. Ҳукумат тантанали байрамни нишонлаш вақтида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ижтимоий масофаланишга риоя қилишни сўраган.