Барча даврларнинг энг буюк киноқаҳрамони эълон қилинди

Барча даврларнинг энг буюк киноқаҳрамони эълон қилинди

Фото: «Empire»

Саргузашт фильмлар қаҳрамони Индиана Жонс — тарихдаги энг буюк киноқаҳрамон деб топилди. Энг яхши қаҳрамонни «Empire» журнали ўқувчилари аниқлашди.

Индиана Жонс (Ҳаррисон Форд)

Ҳаррисон Форд ижросидаги ўша машҳур археолог олим образининг «отаси» — Жорж Лукас, у 1973 йилда қаҳрамонни ўйлаб топган. Стивер Спилберг суратга олган Индиана Жонс туркумига кирувчи фильмларга ҳам Жорж Лукас продюсерлик қилган.

Эллен Рипли (Сигурни Уивер)

«Бегона» фильмидаги прапоршчик Эллен Рипли (Сигурни Уивер ижросида) — иккинчи ўринни банд этди.

Темир одам (Роберт Дауни)

Робер Дауни (Кичик)нинг Темир одами (Marvel туркумидаги) эса учинчи ўринга лойиқ топилди.

ТОП-10 га киритилган киноқаҳрамонлар — Капитан Америка, Қора пантера, Бетмен, Супермен, Жеймс Бонд, «Юлдузлар жанги» киносагаси қаҳрамонлари Люк Саюокер ҳамда Лея Органа.