Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барча кўчмас мулклар ялпи хатловдан ўтказилади
8.08.2016 15:29,  
168

Ўзбекистонда 2017 йил охирига қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилади. Шу ҳақдаги 3 августда қабул қилинган ҳукумат қарори матни Lex.uz сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда газета нашри хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, хатловни ўтказишдан мақсад кадастр ҳисобига олишни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари (ер участкалари, бино ва иншоотлар)дан фойдаланганлик учун асосланган солиқ солишни таъминлашдан иборат.

Бундан ташқари, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Хатлов натижасига кўра барча объектлар Маълумотларни йиғиш ва ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олган ҳолда кадастр ахборот тизимига ҳисобга қўйилади.

Хатлов доирасида ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорларнинг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ижарачилари ва мулкдорлари ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларининг майдонлари, бино ва иншоотларнинг ҳажми, дарахтларнинг турлари ва сони аниқланади.

Хатлов бўйича ишчи гуруҳга кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкаларини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан