Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барча тадбиркорлар учун 2D-сканерлардан фойдаланиш мажбурийми?
2.10.2022 15:45,  
130

Фақат рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал-касса машиналарига уланган махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғиш терминаллари ва бошқалар) фойдаланиши шарт.

Бундай қурилмалар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминлайди.

Ушбу талаб Президент қарори билан 2022 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган.

маркировкага эга маҳсулотлар чакана савдоси билан шуғулланмайдиган тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида ихтиёрий асосда 2D-сканерлардан фойдаланиши мумкин.

Муҳим. 2023 йил 1 январдан маҳсулотлар чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш имконига эга бўлмаган онлайн-НКТлардан фойдаланиш тақиқланади.

Штрих-код ва рақамли маркировка кодларини ўқиш имконига эга қурилмалар сотиб олганлар учун имтиёз назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан