Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барча вилоятлар ҳокимлари бир овоздан, якдиллик билан қайта тасдиқланди (фото)
13.01.2020 20:17,  
1202

Куни кеча “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, деярли барча регионларда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳоким лавозимига тақдим этилган номзодлар тасдиқланди.

Рустам Холматов

1. Сессияда Президент вакили сифатида иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Тошкент вилоят ҳокими лавозимига 36-“Оққўрғон” сайлов округидан сайланган депутат Рустам Холматов номзодини тасдиқлаш тўғрисида тақдимномани ўқиб эшиттирди. Вилоят кенгаши партиялар гуруҳлари Рустам Холматов номзодининг Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланишини якдиллик билан қўллаб-қувватлади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

2. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Ортиқхўжаев Жаҳонгир Абидовичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимномани ўқиб эшиттирди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Бозоров Хайрулло

3. Президентнинг давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов давлат раҳбари томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига 6-Сероб сайлов округидан сайланган депутат Бозоров Хайрулло Хайитбаевичнинг номзодини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини маълум қилди. Номзод депутатлар томонидан Наманган вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Шуҳратбек Абдураҳманов

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Одил Олимович Солиев Президент томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилган Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмановнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тақдимнома киритилганлигини маълум қилди. Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашида бир овоздан якдиллик билан, 2020 йилнинг 13 январ санасида Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими этиб, қайтадан сайланди.

Тўра Боболов

5. Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон президенти томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Тўра Абдиевич Боболов номзоди тавсия этилганини маълум қилди. Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра Тўра Боболовни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар Тўра Боболовни Сурхондарё вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқлади.

Ўктам Барноев

6. Бухоро вилоятида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Президенти томонидан вилоят ҳокимлигига Ўктам Барноев номзоди тавсия этилганини маълум қилди. Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра, Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар Ўктам Барноевни Бухоро вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқлади.

Қашқадарё вилояти Кенгаши

7. 13 январь, душанба куни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган 24-Денов сайлов округидан депутат Мирзаев Зоир Тоировичнинг номзодини тасдиқлади.

Фарҳод Эрманов

8. Хоразмда олтинчи чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчисининг ўринбосари О.Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёев томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод Эрманов Фарҳод Уразбоевичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар Фарҳод Эрманов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Эркинжон Турдимов

9. 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг биринчи сессиясида вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод Эркинжон Турдимовни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Мирзаев Ғофуржон

10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳокимлик биносида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган. Унда Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич бир овоздан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланган.

Турсунов Кобул Бекназарович

11. 13 январь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили А. Жўрабоев депутатларга давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилояти ҳокимлигига К. Турсунов номзоди тавсия этилганини, номзод бўйича партия гуруҳлари ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини маълум қилди. Депутатлар бир овоздан Турсунов Кобул Бекназарович номзодини қўллаб-қувватлаб, Навоий вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.

Эргаш Салиев Алибекович

12. 13 январь куни халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг биринчи сессиясида Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Президенти томонидан вилоят ҳокимлигига Эргаш Салиев Алибекович номзоди тавсия этилганини маълум қилди. Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра Эргаш Салиевни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар Эргаш Салиевни Жиззах вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқлади.

Шухрат Ғаниев

13.13 январь куни халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг биринчи сессиясида Ачилбай Раматов Ўзбекистон Президенти томонидан вилоят ҳокимлигига Шухрат Мадаминович Ғаниев номзоди тавсия этилганини маълум қилди. Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра Шухрат Ғаниевни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар Шухрат Ғаниевни Фарғона вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқлади.

Маълумот учун, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 2-моддасига кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан