Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Барселона» «Зенит»га қарши ўйин учун Россияга учишдан бош тортди
25.02.2022 19:57,  
161

Испаниянинг «Барселона» клуби баскетбол бўйича Евролиганинг навбатдаги чемпионати доирасида Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоасига қарши ўйин учун Россияга учишдан бош тортди. Бу ҳақда испан жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 25 февраль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши керак эди. Ўйин бошланиши Москва вақти билан 20:00га белгиланган эди.

Аввалроқ, 25 февраль куни турнир раҳбарияти иштирокчи клублар вакиллари билан учрашиб, Украинадаги вазият атрофидаги вазият кескинлашгани сабабли Евролига мавсумини давом эттириш масаласини муҳокама қилиши малум бўлганди.

«Барселона» Евролига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, жамоа 25 учрашувда 20 та ғалаба қозонган. «Зенит» 23 ўйинда 14 та ғалаба билан бешинчи ўринда бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан