"Барселона" мураббийлиги учун даъвогар номи айтилди

"Барселона" собиқ форварди, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти Тьерри Анри Роналд Куманнинг эҳтимолий истеъфоси сабаб, Каталония клубини бошқариш учун навбатдаги даъвогарга айланди.

"Кўк-анорранглилар" Анри номзодини 2017 йилда ҳам кўриб чиқишган, якунда эса жамоани Эрнесто Вальверде қабул қилиб олган эди.

Эндиликда "Барса" яна 44 ёшли францияликнинг вариантини ўрганмоқда.

Каталонияликлар янги мураббийликка Хави ёки Анри каби ўзининг собиқ ўйинчиларидан бирини тайинлашни афзал кўрмоқда.

Олдинроқ маълум бўлганидек, агар Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберт Мартинес "Барселона"ни бошқарса, Анри унинг штабига ҳам кириши мумкин.