«Барселона»ни тарк этган Лионел Мессига Осиёдан супер шартнома таклиф қилинди

«Барселона»ни тарк этган Лионел Мессига Осиёдан супер шартнома таклиф қилинди

«Барселона»ни тарк этган Лионел Мессига Осиёдан супер шартнома таклиф қилинди.

Гоалсънинг ёзишича, Қатарнинг «Aс-Садд» клуби эркин агентга айланган 34 ёшли аргентиналик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Унга кўра, Месси Қатардаги уч йиллик фаолияти давомида 1 миллиард евро ишлаб олиши мумкин. Бу йилига 300 миллион евродан кўпроқ маошдир. 

«Aс Садд» клубини бир неча йилдан буён Мессининг собиқ жамоадоши Хави бошқармоқда. Испаниялик мураббий ўтган мавсум «Барселона» таклифини рад этганди.

5 август куни «Барселона» Мессининг жамоадан кетганини, томонлар молиявий чекловлар туфайли янги шартнома имзолай олишмаганини эълон қилганди.

Aввалроқ, аргентиналик ҳужумчи «ПСЖ» билан деярли келишувга эришгани, Месси Париж жамоасида йиллик 50 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.