Асаднинг фикрича, Сурияга Туркия ва Саудия Арабистонининг бостириб кириш хавфи мавжуд. У Сурия бўйича музокаралар «терроризмга қарши курашни», истисно этмайди деб ҳисоблайди.
12 февраль куни Мюнхенда АҚШ, Россия, Европа ва Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари, Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳи иштирокчилари ҳафта давомида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олди. Бу келишув ИШИД ва «Жибҳатан-Нусра»га нисбатан ҳамда уларга қарши ҳаракатларда амал қилмайди.